“Шўртан” Андижонга етакчиларсиз келган

Narzulla Saydullayev
19 мар 2016, 11:20
Андижондаги мухбиримизнинг хабар беришича, “Шўртан” жамоаси кеча Андижон шаҳрига етиб келган.

Ғузорликлар “Royal” меҳмонхонасига келиб жойлашди. Айтишларича бош мураббий Зоир Тўрақулов “УзДонгЖу”га қарши ўйинда бир нечта етакчи ўйинчиларга дам берган. Булар – Элдор Тожибоев, Асрор Алиқулов, Ботир Қораев ва Игорь Таран. Бу эса мезбонларга қўл келиши мумкин. Эслатиб ўтамиз бугун “УзДонгЖу” – “Шўртан” учрашуви Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий майдонда бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да бошланиши кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›