UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  0 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  8 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  26 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  4 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган Янгиликлар

"Шўртан" 5 нафар янги футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири Баҳрайнда ўйнаган

Суперлигага чиқишни мақсад қилган "Шўртан" таркибни кучайтираётганидан хабарингиз бор.

Бугун ҳам жамоага келиб қўшилган бир қатор футболчилар билан шартномалар имзоланди.

- Ўтган мавсумда Бухоронинг “Бухоро” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Жасур Холтўраев янги мавсумда жамоага ёрдам беради. Футболчи "Шўртан" билан бир йиллик шартномага имзо чекди.




- 28 ёшли тажрибали ҳимоячи Миржалол Жумаев ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда. Миржалол ҳам "Шўртан" билан бир йиллик шартнома имзолади.




- “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилган Маҳмуд Жўрабоев ҳам таркибга келиб қўшилди. Ёш ҳужумчи 2024 йил охиригача Ғузор клуби билан бирга бўлади.




- Ўтган мавсумда Яйпаннинг “Турон” жамоасида ҳаракат қилган Сардор Садуллаев ҳам янги мавсумни Ғузорда бошлайди. Тажрибали ҳимоячи "Шўртан" билан бир йиллик келишувга эришди.




- Сўнгги мавсумларда легионер мақомида бўлган тажрибали дарвозабон Мирзоҳид Маматхонов 2024 йилда жамоага ёрдам беради. Тажрибали дарвозабон сўнгги мавсумни Баҳрайннинг “Будаия” жамоасида ўтказган.




- Шунингдек, ўтган мавсумда "Шўртан" шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Улуғбек Худойбердиев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилди.




Мураббийлар селекция ишларини давом эттиришмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика