

37 ёшли хавбек "Финикс" билан шартномаси якунланганидан сўнг деярли 2 йилдан бери клубсиз эди.
Шон фаолияти давомида "Манчестер Сити", "Челси", КПР, "Нью-Йорк Ред Буллз" ва "Финикс" клублари шарафини ҳимоя қилган.
У Англия терма жамоаси сафида 36та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган.
Шон-Райт фаолияти давомида 2005/06 йилги мавсумда Англия чемпионлигига эришган.


