

Римликлар футболчиси Конференциялар лигаси чорак финали доирасида "Буде-Глимт" жамоасига қарши ўйинда ҳам гол урди.
Ҳозирда Абраҳам ушбу мавсумда Европанинг ТОП-5 лигасида ўйнаётган энг сермаҳсул инглиз футболчиси бўлиб турибди.
24 ёшли форвард XXI асрда "Рома"да 24 та гол ура олган учинчи футболчи бўлди. Бунгача фақат Франческо Тотти ва Эдин Жеко (2 марта) бундай натижани қайд эта олганди.



