Шомуродовнинг 12 ўйинлик голсиз серияси якунланди
07 ноя 2021 18:03
Янгиликлар
Шомуродовнинг 12 ўйинлик голсиз серияси якунланди
Айни дақиқаларда Италия чемпионати 12-туридан ўрин олган «Венеция» – «Рома» баҳси давом этмоқда.
Ҳозирча ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа бўлиб турибди.
Қувонарлиси, римликлар томонидан урилган иккала голда ҳам Элдор Шомуродов фаол ҳаракат қилди. Аввалига у бўлим охирларида ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Шомуродов қанотдан жарима майдони ичига чиройли узатмани амалга оширди ва Тэмми Абрахам тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа, 26 ёшли ўзбекистонликнинг 12 ўйинлик голсиз серияси ўз ниҳоясига етди.
Маълумот учун, ушбу гол Элдор учун "Рома" сафидаги А Сериядаги дастлабки гол ҳисобланади.
Шомуродов А Серия жорий мавсумидаги кўрсаткичини 1+3 кўринишига келтириб олди.
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар