Шомуродов учун янги даъвогар пайдо бўлди

8 июл 2020, 19:26
"Ростов"да тўп тепаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли ҳужумчининг хизматларига "Гент" клуби раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Sport24 хабарига кўра, бельгияликлар аллақачон "Ростов"га Элдор борасида расмий таклиф юборишган. 

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Ростов" таркибига 2017 йилнинг июль ойида бориб қўшилганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›