UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Шомуродов Доҳага учди, Шукуров Шаржада қолди Янгиликлар

Шомуродов Доҳага учди, Шукуров Шаржада қолди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки ўз якунига етди.

Футболчиларимиз мусобақанинг 1/8 финалида Австралияга қарши тенгма-тенг кураш олиб бориб, фақат пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. Бугун туш пайти терма жамоамиз делегациясини ўз бағрига олган самолёт Шаржадан Тошкент сари парвоз қилди.

Легионерлардан Элдор Шомуродов Қатар пойтахти Доҳага йўл олган бўлса, Отабек Шукуров Шаржада қолди. Айни пайтда Шомуродов тўп тепаётган "Ростов" Доҳада мавсумнинг иккинчи қисмига ҳозирликни давом эттиряпти ва ҳужумчимиз буёғига жамоаси таркибида бўлади.

Отабек Шукуров эса "Шаржа" клуби машғулотларига қўшилади. Маълумки, "Шаржа" БАА чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти ва иккинчи даврада ҳар бир баҳс ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис жамоа бош мураббийи Шукуровни тезроқ машғулотларга келиб қўшилишини хоҳлади.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика