

"Ростов" сафида фаолият олиб бораётган вакилимиз учрашувнинг 33-дақиқасида боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бу унинг миллий терма жамоа сафидаги 14-голига айланди. Мазкур натижага эришиш учун Элдор 38 та ўйин ўтказди.
24 ёшли ҳамюртимиз айни дамда РПЛ тўпурарлар жадвалида "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Соболев билан биргаликда етакчилик қилмоқда (10 та гол).




