UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  0 07:56ЦСКА тасдиқлади  2 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  2 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  45 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1

Шоҳруз Норхонов - "Навбаҳор"дан тушган таклиф, Беларусь клубига бормаслиги ва бу йилги интрига ҳақида Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов - "Навбаҳор"дан тушган таклиф, Беларусь клубига бормаслиги ва бу йилги интрига ҳақида

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси пойтахтимизда янги мавсумга тараддудни қизғин равишда давом эттирмоқда.

Жамоанинг асосий таркибининг ўзаги сақланиб қолинган. Шунингдек, Қозоғистон клубларининг қизиқшлари доирасига тушган Улуғбек Бақоев  "Сўғдиёна" билан бирга. "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида турли миш-мишлар янграган Шоҳруз Норхонов жиззахликлар сафида фаол тарзда машғулотларни олиб бормоқда. Ҳужумчи биз билан бўлган суҳбат жараёнида "Сўғдиёна"да эканлиги, легионерга айланиш масаласи ва жорий йилги Суперлига қандай ўтиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

- Ўтган мавсум "Сўғдиёна" учун омадли келгани шубҳасиз. Ўша кайфият жамоа аъзоларида сақланиб қолингани кўриниб турибди...

- Янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. 2021 йилги натижа тарихда қолди. Эндиликда иккинчи ўринни унутган ҳолда навбатдаги мақсад сари қадам ташлашимиз керак бўлади. Бунинг учун, кўриб турганингиздек, машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Таркибда янги футболчилар бор. Улар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди. Жамоа аъзолари яқинда йиғилди. Иккинчи ўринни олганимиздан кейин бундан буёғига мақсадимиз фақат юқори бўлади. Пастга тушишга ҳаққимиз йўқ. 

- Қишки трансферлар вақтида айни пайтга қадар сизга бир қатор жамоалардан таклифлар келиб тушгани ҳақида эшитдик.  Барчасига аниқлик киритиб ўта оласизми?

- Тўғри. Олдимда 3-4 та таклифлар бор эди. Айни пайтда ўз жамоамдаман. Хориждан ҳам чорловлар бўлиб турибди. Ҳозирча таклифларни ўйлаб кўряпман. Агарда барчаси кўнгилдагидек якунланса, легионерга айланаман ёки "Сўғдиёна"да қоламан. 

- "Навбаҳор" сизга таклиф билан чиққани ростми?

- Ҳа. Наманган клубидан таклиф бўлди. 

- Легионерга айланишингиз эҳтимоли ҳақида сўз очдингиз. Ўзингизни қайси чемпионатда синаб кўришни режалаштирмоқдасиз? Сўнгги икки йилни оладиган бўлсак, Беларусь клубларида ўзбекистонлик футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда...

-  Ниятим Беларусь чемпионати эмас. Бордию, жамоадан кетсам, араб жамоаларига йўл олишим мумкин. Ҳали ёшим ўтган, деб ҳисобламайман. Россия клубларидан келган таклифларни ҳам ўйлаб кўраман. 

- Қишки трансферлар ойнасида клублар олиб бораётган ҳаракатдан нимани тахмин қилиш мумкин?

- Жорий йилда Суперлига жуда қизиқарли кечади. Буни тахмин қила оламан. Чунки барча жамоалар кучайишга эришмоқда. Жамоаларга европалик мураббийлар келяпти. Интрига анча кучли бўлади. Бир нарсани айтишим мумкин, аввалгидек чемпионликни ким олишини олдиндан сезиш қийин. Кўрасиз, ҳеч ким кутмаган жамоа биринчи ўринни олади. Албатта, бу менинг фикрим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика