UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  23 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

Шоҳруҳ Ишанов: "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон-SGS" (10:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.



- Ўйин ҳақида

- "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Танаффусдан кейин биринчи ўйинимиз. Янги йигитлар бор таркибда. Бугун уларни кўздан кечирдик. "Олимпик"нинг тажрибаси биздан анча юқори, буни ҳисоб кўрсатиб берди. Бизга осон бўлмади, лекин ҳаракат қилишда давом этамиз. Шу хатолар бизга кейинчалик ёрдам беради.

- Икки хил тайм. Биринчи тайм жуда ёмон ўтди, иккинчи бўлимдан олдин йигитларга нима дедингиз?

- Қайтараман, бизда янги футболчилар. Биринчи бўлимда уларни синаб кўрдик. Тўғри, машғулотлар бўлганди, аммо ҳақиқий ўйинда уларни энди синаб кўрдик. Иккинчи бўлимда эса улар бир-бирларини тушунишни бошлашди. Иккинчи таймда ўйнаган йигитлар жамоада аввалдан ҳаракат қилиб келишарди.

- Танаффусда йигитларга нима дедингиз? Танбеҳ бердингизми?

- Йўқ, биз йигитларга ундай қилмаймиз. Майдонга чиқиб, ўз ўйинингизни кўрсатинг дедим уларга. Улар майдонга чиқишди ва иккинчи бўлимда бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга бу учун раҳмат айтаман. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика