UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  13 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  39 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Шоҳруҳ Ишанов: "Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз"

Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасидаги "Турон" – "Андижон II" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Турон" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, "Шўртан" билан баҳсдан кейин ёрдамчи мураббийларимиз билан биргаликда ўйинимизни анча муҳокама қилгандик. Бугунги ўйин учун ҳимоявий ўйинни танладик. Машғулотларда шу асосида иш олиб бордик, 

Шогирдларимга ўйин учун раҳмат айтаман. Ғалаба учун ҳаракат қилгандик, аммо ўйин охирида битта зарба орқали мағлуб бўлдик. Бугун омад "Турон" томонда бўлди. Энди бор эътиборимизни Биринчи лигага қаратамиз. 24 апрель куни бизни "Насаф-фарм"га қарши баҳс кутиб турибди.

- Абубакир Режаббоевнинг ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми?

- У жамоамизнинг муҳим аъзоси, ўнг қанот ҳимоячимиз саналади. У бугунги кунда Ўзбекистон U17, U18 терма жамоасида асосий таркиб ўйинчиси. Ҳолати ҳозирда яхши, ҳозирги пайтда шифохонада бўлиб турибди. Худо хоҳласа уни 2-турда майдонда кўрамиз.

- "Шўртан" билан баҳс (0:3) бугунги ўйиндан тубдан фарқ қилганди. Буни қандай изоҳлайсиз?

 - Жамоалар бизга нисбатан жуда кучли. Биз катта футболга эндигина кириб келдик. Йигитлар секин-аста ўзларини кўрсатишмоқда. "Шўртан" билан учрашувда ҳимоявий ўйин кўрсатишни режа қилгандик, аммо олдинга ташланиб, таваккал ўйнаганимиз панд берганди. Бугун мухлисларбоп ўйин бўлди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика