UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  2 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  1 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  4 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  17 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  10 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" клубининг барча футболчилари ва ходимларини ғалаба билан табриклайман. Катта раҳмат айтаман. Бугун майдонда борини бериб, ҳар бир қарич майдон учун курашиб ғалабага эришдик. Осон бўлгани йўқ. Жамоани ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Ишанов. 

- Жамоаингиз Фарғона вилояти Ҳокими кубогида ажойиб ўйинлар намойиш этганди. Аммо негадир Про лигада ўша ўйинлар кўринмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Про лигада илк бор иштирок этяпмиз. Футболчиларимнинг кўпи бу даражада ҳали ўйнамаган. Шу боис шогирдларимни тушунаман, хато қилади, адашади, ўйиндан-ўйинга бу нарса йўқолиб боради деб ўйлайман.

- Биламиз жамоа ўзаги ёшлардан ташкил топган. Селекция ишлари қандай давом этмоқда?
- Жамоамиз ўзаги ўтган йил Биринчи лигада қатнашган футболчилардан иборат. Фақат икки нафар янги футболчини қўшиб олдик. Шу йигитларга имкон беришга қарор қилдик. Андижон вилоят футбол академиядаги 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган ёш иқтиборли футболчиларни кузатиб келяпмиз. Клубимиз президенти Зафархўжа Раҳимов кейинги йилдан Биринчи лигага 2006-2007 йилда туғилган футболчилар иборат жамоани қўйишни режалаштирмоқда. Бу мавсумда "Андижон-SGS" жамоаси олдига Про лигада қолиш вазифаси қўйилган. Таркибимиз анча ёш ва шу ёшлар билан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" клуби ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа анча йиллардан буён Про лигада иштирок этиб келмоқда. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, бугун ҳар иккала жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўринди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика