UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Челси" Франция клубидан ҳимоячи олмоқда  0 15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  5 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  1 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  13 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0 13:13ОФКнинг "Pro" лицензияси бўйича мураббийлик ўқув-курсининг 3-модули Бельгияда давом этмоқда  0 12:45"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади  5 12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  1 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  10 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  28 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  22 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  2 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   42 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2

Шоҳид Тиллабоев: “Истиқлол”нинг юридик манзили Пскентга кўчирилди” Янгиликлар

Шоҳид Тиллабоев: “Истиқлол”нинг юридик манзили Пскентга кўчирилди”

Ўзбекистон биринчилиги аъзоси ҳисобланган "Истиқлол" жамоасининг расмий сайти клубнинг бундан буён Тошкент вилояти Пскент тумани номидан иштирок этиши ҳақида хабар берган эди.
Жамоадаги бундай ўзгаришга ойдинлик киритиш мақсадида "Истиқлол" вице-президенти Шоҳид Тиллабоевни офисимизга таклиф қилдик.

- Нима учун "Истиқлол" Пскент тумани номидан мусобақаларда иштирок этади? Ваҳоланки, жамоа шу кунга қадар Тошкент шаҳри номидан қатнашар эди.
- "Истиқлол" жамоасининг режалари катта, лекин бунга шунчаки эришиб бўлмайди. Ҳозирги футболда молиявий жиҳат биринчи ўринда туради. Айнан моддий аҳволга қараб жамоа ва режаларни тузасиз.Ўтган мавсумни маҳаллий кичик ҳомийлар билан тугатишга муваффақ бўлдик. Жамоамиз тузилгандаёқ давлат ташкилотларидан бирини клубга бириктириб қўйиш ҳаракатида эдик. Аммо, бу жараён секин ривожланди.



Йил охирига келиб эса Вазирлар Маҳкамаси бу ҳолатни амалга татбиқ этди. Биринчи лигада Тошкент вилоятидан жамоа йўқлигини инобатга олиб, у ердаги мухлисларни ҳам ҳурсанд қилиш мақсадида пойтахтдан 30 километр узоқликда жойлашган Тошкент вилояти Пскент туманидаги стадионда уй учрашувларимизни ўтказишимизни сўрашди. Шу тариқа, жамоа энди барча мусобақаларда Пскент тумани номидан иштирок этади.

- Демак, клуб мавсумни Пскентда бошлайди?
- Аслида мавсумни Пскентда бошламоқчи эдик. Аммо, у ерда ҳозир майдон чими талабга жавоб бермайди. Шунинг учун биринчи даврани "Тўқимачи" стадионида ўтказишимиз мумкин. Агар жамоа биринчи даврани "Тўқимачи"да ўтказадиган бўлса, ҳар бир уй учрашувига Пскентдан келадиган мухлислар учун алоҳида автобус ташкил этиш режамизда бор.



Яна бир жиҳат, Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилоятида ҳам футболни ривожлантириш, у ерга ҳам катта футбол ҳавосини олиб кириш мақсадида жамоага хомийлик қилишни ма'қул кўрди ва клуб олдига олий лигага чиқишни вазифа қилиб қўйишларини таъкидлашди. Шунга яраша, олий лигага чиқиш учун моддий жиҳатдан ёрдам беришни ваъда қилишди.

- Жамоанинг юридик манзили Пскентга кўчгандан сўнг, клубда шунга қараб ҳаракатлар олиб борилмоқдами?
- Дарҳақиқат, "Истиқлол" жамоасининг юридик манзили Пскент туманига кўчирилган ва бу ҳақидаги керакли ҳужжатлар Ўзбекистон футбол федерациясига топширилган.



- Ундай бўлса, нима учун ҳозир ҳам жамоа Тошкент шаҳри номидан юритилмоқда?
- Яқин кунлар ичида клуб логотипи ўзгартирилиши лозим, янги логотип ишлаб чиқилгач жамоа тўлиқ Пскентнинг "Истиқлол" клуби деб эътироф этилади.

- Биринчи лигадаги ўртамиёна жамоанинг бир йиллик бюджети қанча?
- Футболчиларнинг маоши, мукофот пуллари, сафар ҳаражатлари, машғулотлар жараёни, ўйинчиларнинг тўлиқ ва тўғри озиқланиши, хуллас, барча ҳаражатларни қўшганда тахминан 700 миллион сўм маблағ эвазига биринчи лигадаги ўртамиёна жамоани молиялаштириш мумкин.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика