UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  5 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  27 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  44 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  4 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди" Янгиликлар

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"

БАТЭ сафига бориб қўшилган Шохбоз Умаров "Ислочь" (4:3) жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабар берганимиздек, 21 ёшли ҳамюртимиз мазкур баҳсда пенальти ишлади ва жарима зарбасидан ажойиб гол урди.

— Ўйинни кузатган барчага раҳмат. Бу мен учун БАТЭ таркибидаги 1-ўйин эди. Шу туфайли мураббийларга ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдим.

— Жамоа таркибига ажойиб жисмоний ҳолатда етиб келдингиз. Овқатланишни ёқтирмайсизми ёки машғулотларни ёқтирасизми?

— Албатта, овқат ейишни ёқтираман, аммо спорт билан шуғулланиш кўпроқ ёқади. Бугунги позицияда ўйнаш мен учун қулай, болалигимдан шу амплуада ҳаракатланганман. "Энергетик"да мени ўнгроқда ўйнатишди, лекин чап томонда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.

— Жамоадаги йигитлар қандай экан?

— Зўр, мени яхши кутиб олишди. "Битта оила", десам ҳам бўлади.

— Виталий Жуковский ҳақида фикрларингиз...

— Жуда яхши мураббий. У ҳамма билан ёлғиз суҳбатлашади… Мақташни ҳам, танбеҳни ҳам ўз ўрнига қўяди.

— Доим табассум қилиб, кўтаринки кайфиятда юрасиз...

— Баъзан асабийман, баъзан куламан. Кайфиятга боғлиқ, — дейди Умаров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" таркибида ўтказган Шоҳбоз 4 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган эди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика