Шнайдерлен "Арсенал" билан музокара ўтказмади
11 мар 2015 07:16
Янгиликлар
Шнайдерлен "Арсенал" билан музокара ўтказмади
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлен "Арсенал" билан музокара ўтказмаганини айтиб ўтди.
25 ёшли французни Англиянинг топ-клубларига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Улар орасида "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари бор. Морган "канонирлар" устози Арсен Венгер билан алоқага чиқмаган бўлса ҳам унга қизиқишаётганини билади.
"Менинг "Саутгемптон" билан шартномам 2017 йилда тугайди. Айни пайтда бор эътиборим ўз клубимга қаратилган, ёзда нимадир бўлиши мумкин".
"Йўқ, мен Венгер билан гаплашганим йўқ. Бир қатор клублар менга қизимоқда. Бироқ ҳозиргача ҳеч кимга розилик берганим йўқ", - дейди Шнайдерлен Canal+ каналига.

Фикрлар