Ш.Македония ТЖ кипери “Барселона”га ўтади

Eldor Akmurzayev
11 янв 2022, 07:40
Бу ҳақда “Ekipa” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Райо Валекано” дарвозабони Столе Димитриевски “Барселона”га ўтишга яқин.

28 ёшли посбон шартнома бўйича каталонияликлар билан келишувга эришган ва жамоадошлари билан хайрлашишга ҳам улгурган.

Димитриевски якшанба куни ўтган “Бетис”га қарши ўйинда қайдномадан жой олмади. У жорий мавсум Ла Лигада 18 ўйинда қатнашиб, 14 та тўп ўтказиб юборди ва 7 учрашувни “қуруқ” ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Ekipa