UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Видаль ҳакамга нима дегани маълум бўлди  1 23:39Одамларни ўлдиришга давъат қилган "Қорабоғ" матбуот котиби бир умрга футболдан четлатилди  1 23:26Пьер-Эмерик Обамеянг: "Арсенал" бутун дунёни ажаблантиришни истайди"  4 23:20"Футбол ретро талқинда" (83-сон)  3 23:13"Эвертон"да катта йўқотиш  0 23:00Италия Кубоги. "Женоа"нинг навбатдаги рақиби - "Ювентус"  36 22:57Италия Кубоги. Шомуродов ўйин тақдирини ўзгартириб юборган баҳсда "Женоа" ғалаба қозонди  167 22:43Ибрагимович: "Марадона ўлмаган, у ўлмайди"  2 22:29Моуриньо: "Клопп 2015 йилда билган нарсани мен 2004 йилда билиб бўлгандим"  7 22:12Европа лигаси. "Милан", "Арсенал" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:04Марадонанинг вафоти ҳақида «Твиттер нима дейди?»   2 22:00Виллаш-Боаш 10-рақамни муомаладан чиқаришни таклиф қилди  5 21:51Coca Cola Суперлигаси. 24-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5  2 21:45Гарай учун курашга АПЛ гранди ҳам қўшилди  0 21:25“Ёшлик” – Хоразм вилояти чемпиони   1

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам" Янгиликлар

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Менимча, бугунги учрашувда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олишмади. Бу албатта менинг шахсий фикрим. Учрашув икки жамоага ҳам қийин кечганлигига гувоҳ бўлдингиз. Ўйин давомида футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди, тўпни ўз жамоадошларига аниқ етказиб бера олишмади, бир сўз билан айтганда, “браклар” кўп бўлди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. 

Ўз жамоамиз борасида шуни таъкидламоқчиманки, ўйин жуда оғир кечди. Нафақат, “Навбаҳор”га қарши кечган баҳс,балки барча учрашувларда осон бўлмаяпти. Танаффусдан кейин 9 кун ичида 3 та ўйин ўтказамиз. Кейинги учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Жорий мавсум якунланишига 7 та тур қолди. Қайси жамоа қолган учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказса, омад кулиб боқса, мавсум якунида турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиши мумкин. 

“Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган жиддий клуб. Бизнинг жамоамиз ҳам жорий мавсумда дастлабки бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қилади. Бугунги учрашув ҳисоби ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман. 

Наманганга “Металлург” устози сифатида учинчи марта ташриф буюряпман ва доимо менга шогирдларингиз нега вақтни чўзишга ҳаракат қилишади, деб савол беришади. 

Статистикага назар ташласангиз, Наманганда бўлиб ўтган олдинги 2 та ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган ҳамда бугунги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Мен ҳеч қачон йигитларга бундай кўрсатма бермайман. Ўзим ҳам бир пайтлари футбол ўйнаганман ҳамда футболчилик давримда ҳам атайлаб вақтни чўзишга ҳаракат қилмаганман. Бу менга ярашмайди ва менинг табиатим буни кўтармайди. “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам. 

Фақат бунинг ўзига яраша объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Футболчилар айни пайтда ўйинга тўлиқ тайёр эмаслар.

“Навбаҳор” ҳам Намангандаги ажойиб майдонда 22 дақиқа мобайнида жуда яхши ўйин намойиш этди. Аммо  ундан кейин шундай руҳда  ўйинни давом эттира олмади. Демак, мезбонларда ҳам бу борада қандайдир камчиликлар бор, тўғрими? Суперлигада юзага келган танаффус футболчиларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. 

“Металлург” миллий чемпионатимиз доирасида Наманганда ўтказилган 24  та ўйиндан бор-йўғи биттасида ғалаба қозонган экан, демак, бу “Навбаҳор”нинг кучлилигидан далолат. Жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлган, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган. “Навбаҳор”да бир пайтлари юлдуз футболчилар ўйнашган. 

Бугунги ўйинда “Навбаҳор”дан Иван Соловьёв, жамоамиздан эса Камолиддин Тожиев яхши ўйин намойиш этишди, - дейди Андрей Сергеевич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
20 окт 11:18:00
Имомрасул
Абдулхай Аблулхаков деган маххов уйинчинг бор сани терпила оёгига туп катигрок тегип косаям ох вох деб ётиволади
+1   
20 окт 10:43:41
Фарид Ташенов
Сан айтмаган бусанг углинг айтганми
   
20 окт 14:08:03
xabibxonov
Значет металлургни уйинчилари уйиндан келиб чикиб вактни чузишган мураббий айтмаган!!!! Ертакни давомини кейинги уйинда ештамиз
   
20 окт 11:55:24
Нодирбек Ахмедов
Шипилов ўглини қуймаябди, ё бу йил Металлургда эмасми унинг боласи
   
20 окт 10:42:10
Nozimboy
Хакикаттаннам майдонга хаваскиладиган шаройитла зур фудболисла ям зур лекин татижа зурмаста
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика