Шик «Ювентус»га 30,5 млн евро эвазига ўтади

Narzulla Saydullayev
14 июн 2017
«Ювентус» «Сампдория» билан ҳужумчи Патрик Шик борасида келишиб олди.

Туринликлар 21 ёшли чехлиялик футболчи учун 30,5 миллион еврони 3 йил ичида тўлайди. Яқин орада ҳужумчи Турина тиббий кўрикдан ўтади ва «Ювентус» билан 5 йиллик шартнома тузади.

Шик учун курашда Италия чемпионлари «Интер», «Наполи», «Рому», «Тоттенхэм» ва «Эвертон»ни ортда қолдиришди.

Якунланган мавсумда Шик Италия А сериясининг 32та ўйинида 11та гол урди ва 6та голли пас оширди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia