

Эътиборлиси, Леоганг шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионати (Morell Cup turnir)да Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Кеча мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра, шифокорларимиз "А" гуруҳидан жой олишди. Квартетимизда АҚШ, Бразилия ва мезбон Австрия терма жамоалари ҳам бор. Терма жамоамизга "Бунёдкор"да фаолият юритувчи Сергей Чигодаев мураббийлик қиляпти.
Бугун терма жамоамиз гуруҳдаги илк учрашувни америкалик шификорларга қарши ўтказишади. Ўзбекистон - АҚШ ўйини Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.




