

33 ёшли испаниялик ЛаЛига доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди. Унинг жароҳати қисман тиззасининг олди боғлам қисми ва ён томондаги ички боғламнинг учинчи қисми билан боғлиқ. Олдинроқ унинг 3-5 ойни ўтказиб юбориши мумкинлиги борасида маълумотлар берилганди.
"Бу жиддий жароҳат. Бу ерда иккита муҳим жиҳатни инобатга олиш керак: биринчиси - ён томондаги ички боғлам бутунлай синиб кетган, иккинчиси хочсимон боғлам жиддий зарарланган. Биринчиси бўлса ортопедик йўллар билан даволаса бўлади, иккиси ҳам бўлса - жуда ёмон.
Унинг сафга қайтиши - олдинги хочсимон боғламнинг тикланишига боғлиқ. Агарда тиззада барқарорлик ва чидамлилик бўлмаса, тикланиш даври 6-8 ойгача чўзилиши мумкин.
Агарда даволаниш фақатгина ён томондаги боғламни тузатиш билан ўтса, уч ярим ойда Пикени сафга қайтарса бўлади", - деди врач.



