Шевченко Украина ТЖ мураббийлари рейтингида 2-ўринга кўтарилди

Eldor Akmurzayev
14 окт 2020
Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида Украина термаси ўй майдонида Испанияни минимал (1:0) ҳисобда таслим этди.

Терма жамоа ўз тарихида илк бор бундай натижага эришди.

Бундан ташқари, “сариқ-кўклар” устози Андрей Шевченко терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича 2-ўринга кўтарилди. Мутахассис Украина термаси бошқарувидаги 38-учрашувини ўтказиб, бу борада Михаил Фоменкони (37) ортда қолдирди. Рейтинг етакчиси эса Олег Блохин (64) ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Шевченко мураббийлигидаги Украина терма жамоаси Миллатлар Лигаси "А" дивизиони 4-гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Илк даврада украиналикларни мағлуб этган Германия ҳисобида ҳам 6 очко бор. Мазкур гуруҳда 7 очко билан "қизил фурия" пешқадамлик қидмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua