

Йиғилишда бош мураббий Андрей Шевченконинг ҳисоботи тингланди. Шева терма жамоанинг ЖЧ-2018 финал босқичига чиқа олмаганида айби борлигини тан олар экан, ўзига яраша ўз иш фаолиятида ўсишга эришганини ҳам урғулади.
Тадбир якунида Украина ФФ томонидан бош мураббий билан ҳамкорлик давом эттирилиши эълон қилинди. Собиқ афсонавий ҳужумчига бир овоздан овоз берилди. Шевченко 2016 йилда “2+2” кўринишидаги шартномага имзо чеккан эди. Энди у терма жамоани Евро-2020га тайёрлайди.




