

"Учрашувда ғалабага эришиш учун бизда етарлича вазиятлар бўлди. Жамоам голга тортадиган бир неча вазиятлар яратди, бироқ мен йигитларнинг тўпни ва ўйинни назорат қилишидан умуман қониқмадим. Стандарт вазиятдан кейин гол ўтказиб юбордик, шу боисдан ўйин тизгинини бироз йўқотиб қўйдик.
Такрорлайман, биринчи ва иккинчи бўлимларда биз жуда яхши имкониятларга эга чиққандик. Агарда ютган тақдиримизда ҳам ўйиндан қониқмаган бўлардим", - деди Шевченко.




