
Италия ОАВ хабарига кўра, Андрейнинг Миланга ташрифи, “Милан” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегрига ёрдамчи бўлиш юзасидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари Шевченко “Челси” клуби бош мураббийи ёрдамчиси бўлиши ҳам мумкин. Чунки ўйин пайти собиқ футболчининг ёнида лондонликлар клуби хужайини Роман Абрамович ҳам бўлган.