Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда"
22 дек 2016 15:26
Янгиликлар
Шерзод Райимжонов: "Нефтчи" Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштирмоқда"
“Қуръа бу қуръа. Унга кўра янги мавсумни сафарда “Шўртан”га қарши ўйин билан бошлаймиз. Ғузордаги стадион майдони яхши ҳолатда бўлади деб ўйлайман. Иккинчи турни эса ўз уйимизда “Пахтакор” билан ўтказамиз. Очилиш ўйини бу мухлисларимиз учун ҳақиқий байрам бўлади. Қисқа қилиб айтганда илк турлардан бизни жиддий ўйинлар кутмоқда. Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни ижобий кафиятда бошлашга кўп нарса боғлиқ.
Янги мавсумга тайёргарликка келсак Янги йил байрамига қадар 10 кун Фарғонада шуғулланамиз. Жамоамиз 4 январь куни Тошкентга келиб тиббий кўрикдан ўтади. 5-10 январь кунлари Фарғонада йиғин ўтказамиз. Кейин 12-25 январь оралиғида Тошкентда йиғин олиб борилади. Бу йиғин доирасида 5та ўйин ўртоқлик ўйини режада бор. 29 январдан 9 февралга қадар Фарғонада Ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар бу йилги мусобақани халқаро даражага олиб чиқишмоқчи. Қирғизистон, Тожикистон клубларига таклифлар юборилган. “Қизилқум” ва “Машъал” клублари ҳам таклиф этилган.
Ҳоким кубогидан сўнг 12 февралдан икки ҳафта давомида Туркияда хорижий йиғин ўтказишни режалаштириб турибмиз. Агар барчаси яхши бўлса “Нефтчи” бу йил хорижда йиғин олиб боради. Туркиядан қайтиб келгач март ойи бошида Фарғонада ўз базамизда биринчи турдан ўрин олган “Шўртан” билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Нефтчи” клуби спорт директори Шерзод Райимжонов.
Фикрлар