Шерзод Каримов: "Мақсадимиз кейинги йил ОЧЛда ўйнаш"

Narzulla Saydullayev
3 мар 2017, 19:42
"Пахтакор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов ўз фикрларини билдирди.

Мавсум боши бўлгани учун биринчи таймда яхши ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда ҳужумга кўпроқ ўтдик ва ғалабага эришдик.

"Қизилқум" сафида тажрибали футболчилар йиғилган. Биз рақибни ўрганиб чиқдик ва ижобий натижага эришдик.

"Пахтакор"нинг мақсади доим энг юқори ўринларни эгаллаш ва кейинги йил ОЧЛда ўйнаш", - дейди Шерзод Каримов ўйиндан кейин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›