

Баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” химоячиси Шерзод Жалилов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жудаям қийин ўйин бўлди. “Бунёдкор”да оз имконият топилса барчасидан фойдаланишга ҳаракат қилди.Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Жамоага янги мураббий келди. Машғулотларда Игорь Анатольевичдан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қилаяпмиз. Жамоадошларимга раҳмат айтаман бугунги ўйин учун. Биз бугун бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Шу ўринда бизни шу пайтгача тайёрлаган Диёр Файзиевга раҳмат айтмоқчиман. Энди кейинги турга “Локомотив”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз – дейди Жалилов
“Сўғдиёна” матбуот хизмати




