Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ"
15 апр 2016 22:00
Янгиликлар
Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ"
- "Қўқон-1912" яхши, шаклланиб бораётган жамоа. Бу рақибга қарши учрашув осон бўлмаслигини билардик. Артур Геворкян майдондан четлатилганидан сўнг ўйин биз учун янада оғирроқ тус олди. "Қўқон-1912" жамоаси Қаршида ортиқча босимсиз ўйнади ва яхши ҳимояланди. Шунга қарамай муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Гол урганим албатта қувонарли ҳол. Ҳар бир футболчининг иши имкон қадар жамоасига ёрдам бериш. Киритган голим нафақат мени, балки бутун жамоамизнинг меҳнати саналади. Умуман беллашувда гол уриш учун янада имкониятлар юзага келганди. Аммо бошқа гол уриш насиб этмади.
Бизни олдинда "Ал Айн"га қарши кечадиган жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, бу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимиз ишончини оқлаймиз. Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бўлажак баҳсда бор куч-ғайратимизни сарф этамиз. Бу ўйинда мен иштирок этолмаслигим табиийки ёқимсиз ҳолат мен учун. Аммо Илдарь Маматказин ва Мақсуд Каримов жамоамиз ҳимоя қўрғонида ишончли ўйнашади. Бундан кўнглим тўқ.
Фикрлар