UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  4 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Шерзод Андаев: "Машъал" иқтидорли футболчиларни етиштиришда давом этади" Янгиликлар

Шерзод Андаев: "Машъал" иқтидорли футболчиларни етиштиришда давом этади"

Кеча Бухорода ўсмирлар ўртасида "Пахтакор-79"нинг марҳум футболчилари Равил Агишев ва Владимир Собиров хотираси учун турнир якунланди.

Ушбу мусобақада иштирок этган "Машъал"нинг Шерзод Андаев бошчилигидаги 1999-2000 йилда туғилган ўсмирлари ғолибликни қўлга киритди. Андаев билан ушбу турнир борасида академиямизнинг конференция залида кичик матбуот анжумани ташкил этилди ва фикрларини билан қизиқдик.

"Бухорода ўсмирларимиз жуда ҳам ажойиб турнирда иштирок этди. Ташкилий жиҳатлар борасида эса ҳеч қандай камчиликни кўрмадик. Меҳмонларни кутиб олиш, майдонлар, учрашувларни ташкил этиш ва барча-барчасидан мамнун бўлдик. Бундай турнирлар фақатгина ёшларимизни етук футболчи бўлиб етишиши учун хизмат қилади", - дейди Шерзод Андаев.

Мураббий билан бирга матбуот ажуманига ўсмирларимиз жамоаси аъзоси Сиявуш Якубов ҳам таклиф этилди. Ёш футболчимиз турнир борасида ҳам фикрларини билдириб ўтди.  

"Хатоларга қарамасдан чемпионликни қўлга киритдик.  Ўйлайманки бу хатолар тузатамиз ва кейинги учрашувларда майдонга чиққанда бундай камчиликларга йўл қўймаймиз. Бу турнир ҳаммамизни хотирамизда қолади. Ажойиб ташкиллаштирилган мусобақадан хурсанд бўлдик. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирамиз. Клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдик ва якунда чемпионга айландик.  Мана шундай турнирларда кўпроқ майдонга тушишни истаймиз", - дейди футболчимиз Сиявуш Якубов.

- Мусобақа ғолиблигини қўлга киритдиларингиз. Рақиблар борасида фикрларингиз қандай бўлди ?

Ҳар икки гуруҳда Олий лиганинг энг кучли клублари академияси ёки тарбияланувчилари ташриф буюрди. "Пахтакор", "Локомотив",  "Қизилқум" каби жамоалар кучли ўйин кўрсатди.  Гуруҳимизда биринчи учрашувда "Локомотив" устидан қозонилган ғалаба ёшларимизга ишонч бағишлади. Шундан сўнг майдон эгаларининг икки жамоаси билан ҳам дуранг ўйнадик. 5 очко билан ярим финалга чиқиш бу жамоаларнинг имкониятлари деярли бир хил эканлигини англатади. Ҳар бир жамоа кейинги босқич учун охиригача курашди. Ярим финалда "Қизилқум" устидан ишончли ғалабани қўлга киритдик. Финалда эса жуда ҳам қийин ўйинни ўтказдик. Пойтахтлик ўсмирлар билан бўлган ўйин турнирнинг энг ажойиб баҳси бўлди. Очиқ ва чиройли ўйин стадионга келган мухлислар ва ўсмирларнинг ота-оналари учун ҳам ёқди деб ўйлайман.  

- Финал таассуротлари барибир бошқа ўйинларга қарагандан кучлироқ бўлади. Бу борада қандай фикрдасиз?

Албатта, футболчиларимиз ўзини характерини кўрсатди. Футбол бу. Майдонга чиқдик, финал маъсулиятини сездик ва чиройли ўйин билан ғалаба қозондик. Умуман олганда турнирдаги барча ўйин савияли ўтди. Бундай ғалабалар ёшларни ўзига бўлган ишончини орттириб, келажакда ғолиблик руҳияти билан катта бўлишига ҳисса қўшади. Ўйлайманки бу турнир кўплаб ёшларни хотирасида қолади. Мана шундай турнирларда иштирок этиб, финалда ўйнаш фахрдир.

- Шерзод ака, мана шундай турнирлар академиянинг битирувчи гуруҳлари учун қанчалик самара берди деб ўйлайсиз?


Энг асосийси мана шунда. 1999 йил гуруҳлари бу йилда футбол академияларини тамомлайди. Уларга ҳар тарафлама ёрдам беради ва катта тажрибага эга бўлади. Ғолиблик туйғулари уларга келажакда ғалаба қанчалик ширин бўлишини кўрсатган ҳолда ўстиради. Кучли рақибларга қарши майдонга тушди ва амалиёт тўплади. Мана шундай турнирлар қанчалик кўп бўлса, ёшларнинг ўсиши ҳам шунча яхши бўлади.  

- Турнирда қайси футболчилар ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатди?

Биз ғалаба қозондик. Ғолибларни ҳозир муҳокама қилиш керак эмас. Ўсмирларни номини санаб ўца жуда катта хатолик бўлади деб ўйлайман. Айнан бир футболчини кўрсата олмайман. Ўйинлардан ва футболчилар кўрсатган натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим.  Футбол жамоавий ўйин. Асосий таркиб футболчиси деб бировни айта олмайман. Жамоамиз ўйин эвазига ғалаба қозондик.  Келажакда бу ёшлар Ўзбекистон терма жамоасида, Олимпия терма жамоасида, ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида асосий футболчилар бўлишига ишонаман.  "Машъал" иқтидорли ёшларни етиштиришда давом этади. Бизда бундай ёшларни кўплаб топиш мумкин. Биз шу йўлда барчамиз бирга ишлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика