"Шердор" ўз мухлисларига ифторлик қилиб беради

Aslanov Jasurbek
31 май 2018
ПРО лиганинг 12- тур доирасида «Шердор» клуби ўз майдонида «Локомотив БФК» жамоасини қабул қилади.

«Шердор» ФК раҳбарияти  муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл уришди.

«Шердор» – «Локомотив БФК» учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар «Шердор» – «Локомотив БФК» баҳсида «Динамо» ўйингоҳи секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Шердор» - «Локомотив БФК» учрашуви 3 июн куни соат 18:00да бошланади.

«Шердор» ФК матбуот хизмати.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia