

Шенсни Европа чемпионатида автогол урган биринчи дарвозабон бўлди.
Бундан ташқари, у Евро тарихидаги энг тезкор автогол (18-дақиқа) муаллифига айланди.
Энг тезкор автогол муаллифлари:
18-дақиқа: Войцех Шенсни (2020)
22-дақиқа: Игор Тудор (2004)
49-дақиқа: Глен Жонсон (2012)
51-дақиқа: Деян Говедарица (2000)
53-дақиқа: Мерих Демирал (2020)
Эътиборлиси, рўйхатдаги уч нафар футболчи "Ювентус"да ўйнаган (Тудор) ва ўйнамоқда (Шенсни ҳамда Демирал).



