

"Айни дамда дунёнинг энг кучли дарвозабони - Алиссон Беккер. Бир вақтлар у "Рома"да мендан кейин иккинчи посбон эди.
Барча вақтлардаги энг зўр дарвозабон - Жанлуижжи Буффон. Унга етадигани йўқ", - деди Шенсни.
Эслатиб ўтамиз, Алиссон Беккер ЕЧЛнинг ўтган мавсуми энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



