Шенсни "Барселона"да қачон дебют қилиши маълум

Alisher
29 сен 2024
Поляк фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Войцех Шенснининг "Барселона"даги эҳтимолий дебюти тафсилотлари пайдо бўлди.

Бу терма жамоалар ўйинларидаги паузалардан сўнг октябрда рўй беради. Шартнома эса 30 сентябрда имзоланиши кутилмоқда. Битим жорий мавсум сўнггига қадар амал қилади.

Бунга қадар "Барселона" бош мураббийи Ханси Флик Марк-Андре тер Штеген жароҳатидан сўнг унинг жамоасига дарвозабон кераклигини айтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com