UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  2 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  2 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  0 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  1 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  5 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  11 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1

Шайкулов ва Абдухолиқов дисквалификация қилинди, "Навбаҳор" маъмури жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси Янгиликлар

Шайкулов ва Абдухолиқов дисквалификация қилинди, "Навбаҳор" маъмури жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Coca Cola Суперлигаси

“Сўғдиёна” — “Нефтчи”

Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 16-тур ўйини — “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳснинг 13-дақиқасида мезбонлар вакили Даниэл Насриддинов оёғининг таг қисми билан рақибининг оёқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Даниэл Насриддиновга (“Сўғдиёна”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” — “Қизилқум”

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — “Қизилқум” баҳси якунланганидан сўнг мезбон жамоа маъмури Аброр Каримов рақиб ўйинчиларининг олдига югуриб келиб, ўзини агрессив тутган ва оммавий тартибсизлик вужудга келишига сабаб бўлган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброр Каримовга (“Навбаҳор лочинлари”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Металлург” — “Сўғдиёна”

Cоcа-Cола Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Металлург” — “Сўғдиёна” баҳсининг 90+8 дақиқасида “Сўғдиёна” футболчиси Искандар Шайкулов рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига бутсасининг таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлатилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Искандар Шайкуловга (“Сўғдиёна”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Металлург”

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Металлург” баҳсининг 90+6 дақиқасида мезбонлар вакили Темурхўжа Абдухолиқов тўп учун курашда рақиб дарвозабонининг юз қисмига зарба берганилиги учун майдондан четлатилган. Учрашув якунланганидан кейин мезбон жамоа мухлислари ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатишган ҳамда майдонга ҳар хил буюмлар улоқтиришган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Темурхўжа Абдухолиқовга (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, “Қизилқум” клубига нисбатан жарима интизом чораси белгиланди. Юқоридаги ҳолат такрорланса, келгуси уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказилиши юзасидан огоҳлантириш берилди.


Биринчи лига

“Андижон-2” — “Қизилқум фарм”

Биринчи лига 16-туридан ўрин олган “Андижон-2” — “Қизилқум фарм” учрашувининг 36-дақиқасида мезбонлар футболчиси Файзулло Нурмуҳаммадов учрашув тўхтатилган пайтда бутсасининг таг қисми билан рақиб футболчисининг оёғини босганлиги учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, “Қизилқум фарм” футболчиси Шаҳзод Соибназаров рақибига оёғи билан зарба бергани учун ва қизил карточка билан жазоланган. Учрашувнинг 42-дақиқасига келиб эса “Андижон-2” жамоаси футболчиси Абубакр Режаббоев рақиб футболчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба берган ва у ҳам майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Файзулла Нурмуҳаммадов (“Андижон-2”) ва Шаҳзод Соибназаровга (“Қизилқум фарм”) нисбатан 3 та, Абубакр Режаббоевга (“Андижон-2”) нисбатан эса 4 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Қумқўрғон-1977” — “Шаҳрихончи”

Биринчи лига 20-туридан ўрин олган “Қумқўрғон-1977” — “Шаҳрихончи” учрашувининг 84-дақиқасида мезбонлар вакили Маъмурбек Насриев бутсасининг таг қисми билан рақибининг сон қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Маъмурбек Насриевга (“Қумқўрғон-1977”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор фарм” — “Арал”

Биринчи лига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор фарм” — “Арал” учрашувининг 89-дақиқасида “Арал” жамоаси директори Азамат Алланиязов техник зонани тарк этиб, бош ҳакамга ўз эътирозларини билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азамат Алланиязовга (“Арал”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Юниред” — “Андижон-2”

Биринчи лигадан ўрин олган “Юниред” — “Андижон-2” учрашувининг 72-дақиқасида “Андижон-2” жамоаси футболчиси Азиз Усмонов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Азиз Усмоновга (“Андижон-2”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Чиғатой” — “Юниред”

Биринчи лига 21-туридан ўрин олган “Чиғатой” — “Юниред” учрашувининг 14-дақиқасида Жамшид Зарипбоев ва Фирдавс Пардабоевлар ўзаро агрессив ҳаракат қилиб, бир бирига зарба беришган. Бош ҳакам уларнинг ҳар иккисини майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жамшид Зарипбоев (“Чиғатой”) ва Фирдавс Пардабоевга (“Юниред”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор фарм” — “Арал”

Биринчи лига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор фарм” — “Арал” учрашуви якунланганидан сўнг мезбонлар шифокори Алишер Юлдашев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Алишер Юлдашевга (“Навбаҳор фарм”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Сурхон” — “Локомотив”

U-19 чемпионати доирасидаги “Сурхон” — “Локомотив” баҳсининг 45-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Фарруҳ Қурбонов рақиб футболчисини урганлиги учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Садриддин Абдуллаев 89-дақиқада техник зонани тарк этиб, бош ҳакамга эътирозларини билдиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарруҳ Қурбоновга (“Локомотив”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Садриддин Абдуллаевга нисбатан эса 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Металлург” — “Насаф”

U-19 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Металлург” — “Насаф” баҳсида меҳмонлар футболчиси Самандар Содиқов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самандар Содиқовга (“Насаф”)  нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Локомотив”

U-19 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Сурхон” — “Локомотив” баҳсида мезбонлар футболчиси Ботир Рўзиев рақиб жамоа бош мураббийи шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ботир Рўзиевга (“Сурхон”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Олимпик”

U-19 чемпионатининг 16-тури доирасидаги “Сурхон” — “Олимпик” баҳсининг 38-дақиасида меҳмонлар футболчиси Усмон Икромов оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Усмон Икромовга (“Олимпик”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Турон” — “Пахтакор”

U-19 чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Турон” — “Пахтакор” баҳсида меҳмонлар футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Саидумархон Саиднуруллаевга (“Пахтакор”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Сўғдиёна”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Сурхон” — “Сўғдиёна” баҳсида меҳмонлар футболчиси Асадбек Болиев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асадбек Болиевга (“Сўғдиёна”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


АГМК — “Машъал”

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги АГМК — “Машъал” баҳсининг 73-дақиқасида мезбонлар футболчиси Беҳруз Исмоилов рақиб дарвозабони Давронбек Раҳмоновга нисбатан қўполлик ишлатган. Дарвозабон эса бунга жавобан Исмоиловнинг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шундан кейин Беҳруз Исмоилов рақибининг юз қисмига зарба берган ва қизил карточка билан жазоланган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Беҳруз Исмоилов (АГМК) ва Давронбек Раҳмонов (“Машъал”)га нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Насаф” — “Турон”

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Насаф” — “Турон” баҳсининг 70-дақиқасида мезбонлар футболчиси Жавоҳир Утамуродов рақибига қарата атайлаб тўп отгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавоҳир Утамуродовга (“Насаф”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Қизилқум” — “Андижон”

U-19 чемпионатининг доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” баҳсининг 52-дақиқасида мезбонлар вакили Мирзиё Атакулов рақибини қасддан тепганлиги учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек,  ўйиннинг 90+5 дақиқасида меҳмонлар футболчиси Асилбек Айсаров бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мирзиё Атакулов (“Қизилқум”) ва Асилбек Айсаровнинг (“Андижон”) ҳар иккисига нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Зомин” — “Динамо”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Зомин” — “Динамо” баҳсининг 73-дақиқасида “Динамо” футболчиси Фаёзжон Мавлонов тўп учун курашда рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига куч билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, 90-дақиқада мезбонлар футболчиси Акрамжон Сапарбоев учрашув тўхтатилган вақтда рақиб футболчисига зарба берганлиги учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фаёзжон Мавлоновга (“Динамо”) нисбатан 2 та, Акрамжон Сапарбоевга (“Зомин”) нисбатан эса 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Насаф” — “Бунёдкор”

U-19 чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Насаф” — “Бунёдкор” баҳсида пойтахт жамоаси футболчиси Сардорбек Раҳимов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардорбек Раҳимовга (“Бунёдкор”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


“Янгиер” — “Қўқон-1912”

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Янгиер” — “Қўқон-1912” баҳсида меҳмонлар футболчиси Исломжон Матфазилов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Исломжон Матфазиловга (“Қўқон-1912”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


Аёллар Олий лигаси

“Бунёдкор-W” — “Сўғдиёна-W”

Ўзбекистон аёллар Олий лигасининг 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор-W” — “Сўғдиёна-W” учрашувида мезбонлар футболчиси Дилрабо Асадова бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дилрабо Асадовага (“Бунёдкор-W”) нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.


U-16 аёллар чемпионати

Биринчи лига мусобақасида “Андижон W” жамоаси таркибида рўйхатдан ўтказилган футболчилар ЎФА қошидаги Аёллар U-16 чемпионатида “Турон U-16” жамоаси таркибида рўйхатдан ўтказилиб, Аёллар U-16 чемпионатида 3 та учрашув ўтказган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Андижон” ва “Турон” клубларига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, “Андижон W” жамоаси бош мураббийи Баҳодир Абдуллаев ва “Турон U-16” жамоаси бош мураббийи Хуршид Тўйчибиевга нисбатан 2022-йилги мавсум охиригача футбол фаолиятидан дисквалификация қилиш интизом чораси қўлланилди.

Қарорга кўра, “Турон U-16” жамоаси ўтказган учрашувлар натижалари бекор қилиниб, рақиб жамоаларига техник ғалабалар ёзилиши белгиланди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика