

Кеча “Шахтёр” ЕЧЛ 1-турида “Хоффенхайм” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Кончилардан голларни бразилияликлар—Исмаили ҳамда Майкон киритди. Бу орқали “Шахтёр” сафидаги бразилиялик футболчиларнинг ЕЧЛда урган голлари сони 75 тага етди. Бу мусобақадаги иккинчи кўрсаткичдир. Биринчи ўринда эса “Барселона”нинг бразилиялик футболчилари. “Барса” футболчилари 82 та гол киритган.



