“Шахтёр” устози: “Реал” бизга қарши 10 та ўйиндан тўққизтасида ғалаба қозона олади”

Eldor Akmurzayev
11 окт 2022, 09:25
ЕЧЛ 4-тури доирасида “Реал”га қарши ўтадиган бугунги баҳс олдидан “Шахтёр” устози Игор Йовичевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Футболда имконсиз нарса йўқ. “Реал” биздан кучлироқ, улар ўнта ўйиннинг тўққизтасида “Шахтёр”ни мағлуб эта олишади. “Реал”ни ютган кучсиз жамоалар ҳам бўлган. Бўлажак баҳсда эса бунинг имкони бор-йўқлигини текшириб кўрамиз”, дейди Йовичевич.

Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги 3-тур баҳсида мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган. Бугунги учрашув эса 23:59 да бошланади ва Варшавадаги “Стадион Войска Польского” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›