"Шахтёр" устози матбуот анжуманига Зорро либосида келди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
7 дек 2017, 12:04
Кеча ЕЧЛ 6-тури доирасида "Шахтёр" клуби ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, украиналиклар "F" гуруҳида иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди.
"Шахтёр" бош мураббийи Пауло Фонсека ваъдасини бажарди ва "Сити" билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманига Зорро либосида ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, донецкликлар устози Хеллоуин байрамидан кейин агар жамоа ЕЧЛда гуруҳдан кейинги босқичга чиқса, матбуот анжуманига Зорро либосида келишга ваъда берган эди. Фонсеканинг ана шу байрамдаги энг севимли либоси айнан Зорро костюми бўлган.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia