UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11Фарғона вилояти футбол ассоциациясида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди  0 19:10"Арсенал" тарихидаги энг қиммат сотувни биласизми?  2 19:05Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"  4 18:47"Милан" Леауни "Эвертон"га 30 млн еврога қўйиб юбормади  2 18:23"Барселона" собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде Францияда иш бошлаши мумкин  4 18:00Карикатура: Рики Пуч "Барса"да қолди ва ниҳоят Куманнинг эътиборини тортди  1 17:48Суперқаҳрамонлар Суперлига клубларининг рамзига айланганда  26 17:37"Порту" "Манчестер Юнайтед" вингерини нишонга олди  3 17:26Хабиб Нурмагомедов ва Остон Ўрунов бир жамоада футбол ўйнади  1 17:16"Ювентус" Толиссо ва Зиркзега қизиқмоқда  1 17:10Роналду 2021 йил жамоасини ўзгартиради. У "Реал"да Мбаппе билан ўйнайди-ми?  12 16:53Расман: "Челси" Лэмпардни истеъфога чиқарди  34 16:35Olamsport: Флойд Мэйвезер Маҳмуд Мурадовни табриклади, Чендлерга Хабибнинг гаплари ёқмади  2 16:28"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021": "Нефтчи" ва "Истиқлол"да ғалаба  13 16:16Пуч: "Қийин мавсум, мен бунчалик кам ўйнашга кўникмаганман"  4

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди Янгиликлар

Беларусь. "Шахтёр" "Минск"ни мағлуб этди ва Беларусь чемпионати олтин медалларига эга чиқди

Тез орада Беларусь чемпионати 30-тур доирасидаги "Шахтёр" (Солигорск) - "Минск" ўйини якунига етди.

"Шахтёр" - "Минск" 3:2

Голлар: Кендиш 24, Архипов 72, Бегунов 90 - Жердев 18, Шрамченко.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+8. ГОООООЛ! Учрашувга нуқта қўйилди! 4:2. БАТЭ иштирокидаги ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланди. ТАБРИКЛАЙМИЗ!!! "ШАХТЁР" ва ЖАСУР ЯХШИБОЕВ Беларусь чемпиони!

90+3. Агар БАТЭ иштирокидаги ўйин дуранг билан якунланса "Шахтёр" Беларусь чемпионига айланади.

90+2. ГОООЛ! ЖУДА МУҲИМ ГОООЛ! "Шахтёр" учрашувда биринчи марта ҳисобда олдинга чиқиб олди! Улар Беларусь чемпионига айланиши мумкин. Бурчакдан узатилган тўпни Бегунов дарвоза тўрига йўллади ва жамоаси учун муҳим голни уриб берди.

90. Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Шахтёр" футболчиси жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Пришивалко тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

82. Шрамченко "Шахтёр" жарима майдончаси ичида йиқитилгандек кўринди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

77. Жарима зарбаси жонли деворга тегди ва ҳужум йўққа чиқди.

76. "Шахтёр" "Минск" жарима майдончаси ичида стандарт ишлаб олди.

72. ГОООЛ! "Шахтёр" ҳисобни тенглаштирди. Жарима зарбасидан сўнг Архипов бош билан тўпни дарвозага бурди.

70. Сариқ карточка. Бегунов қанотда "Минск" футболчисини "ўргани" учун жазоланди.

68. ЗАРБА! Захирадан ўйинга қўшилган Ивановичнинг "Минск" дарвозасига берган зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга муваффақ бўлди.

66. ЗАРБААА! Кендиш "Минск" жарима майдончаси ичидан дарвозага зарба беришга уринди, аммо тўп умуман бошқа томонга кетди.

63. Ўзгариш: Яхшибоев ўрнига Бодул майдонга тушди.

58. Майдон сифати қониқарли даражада бўлмагани боис "Шахтёр" тўп назоратида хатоларга йўл қўймоқда ва шу сабабли ҳужумлар ҳам қийинчилик билан ташкил этиляпти.

56. Баланович узоқ масофадан "Минск" дарвозасини нишонга олишга уринди, аммо тўп бошқа томонга учди.

52. ГОЛ! ЯНА "МИНСК" ҲИСОБДА ОЛДИНГА ЧИҚИБ ОЛДИ. Шрамченко "Шахтёр" дарвозабони қайтарган тўпни бўш дарвозага жойлаб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

51. "Минск" "Шахтёр" жарима майдони чизиғи ёнгинасида фол ишлаб олди. Жаримадан берилган зарба дарвоза тўсинининг устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

44. "Шахтёр" "Минск"ни қамалга олган ва кетма-кет ҳужумлар амалга оширмоқда, бироқ ҳозирча бу вазиятларга аниқ зарба етишмаяпти.

40. Яхшибоев "Минск" жарима майдончасига узатган тўпни дарвозабон қайтарди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини ҳам муваффақиятсиз якун топди.

33. Яхшибоевнинг навбатдаги узатмаси бурчак зарбаси билан якун топди. Бу стандарт ҳам Жасурга ишониб топширилди, аммо "Минск" ҳимоячилари бу сафар ҳам ишончли ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.

32. "Шахтер" рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда стандарт ишлаб олди. Жаримани Яхшибоев амалга оширди, аммо унинг узатмасини посбон қайтарди. Жасур қайтган тўпни эгаллаган пайтда уни йиқитишди. Яна жарима зарбаси...

28. "Минск" яна ҳисобда олдинга ўтиб олиши мумкин эди, аммо ён ҳакамнинг байроқчаси кўтарилди ва баҳс тўхтатилди.

24. ГОООЛ! Кендиш ҳисобни тенглаштирмоқда! Рақиб жарима майдончасига ёриб кирган "Шахтёр" сардори бир ҳаракат билан "Минск" футболчиларини "хот-догга юборди" ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. 1:1

22. "Шахтёр" ўтказилган голдан сўнг катта куч билан ҳужумга ўтади деб ўйлагандим, аммо бу ишни "Минск" бажармоқда. Мезбонлар эса базўр марказгача етиб боришмоқда.

18. ГОЛ! "Минск" ҳисобни очди! Жердев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўткир бурчакда турганига қарамасдан чап оёғи билан тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ўз номини таблога ёздириб қўйди.

14. Яхшибоев ўнг қанот орқали тезкор қарши ҳужум ташкил қилаётганди, аммо унинг рақибни алдаб ўтишга уриниши муваффақиятсиз якунланди ва тўп олдирилди.

10. ГОООЛ! Йўқ, ҳакам Яхшибоевнинг голини ҳисобга олмади, Жасур жамоадоши зарбасидан қайтган тўпни дарвозага жойлаганди, аммо ўша биринчи зарба ижрочиси офсайдда бўлган экан.

8. Зарбани Яхшибоев ижро этди, аммо тўп жонли девордан ўтмади ва ҳимоячилар тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

7. "Минск" футболчиси ўз жарима майдончаси чизиғи устида Жасур Яхшибоевни йиқитди ва ҳакам шу ондаёқ хуштагини чалди.

4. Учрашув стартида "Минск" анча фаол кўринди ва бир нечта ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлди.

1. Учрашув бошланди.

- Жасур Яхшибоев доимгидек асосий таркибда. Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади.


"Шахтёр" - "Минск"

"Шахтёр": Чесновский, Балановоич, Бегунов, Хадаркевич, Антич, Сзоке, Кендиш (с), Силва, Архипов, Подстрелов, Яхшибоев.

Захира: Малащицкий, Белов, Бурко, Селява, Бодул, Диасамидзе, Сотников, Сачивко, Иванович, Кабананга.


"Минск": Пришивалко, Рижук, Жердев, Евдокимов (с), Шрамченко, Климович, Василиьев, Горбач, Чаговец, Тен, Сазончик.

Захира: Веремко, Леонов, Иванов, Зинович, Грибовский, Луцкий, Яроцкий, Зинович.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

+5   
28 ноя 18:04:29
Ойбек Нурматов
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
+5   
28 ноя 18:02:16
Mirjalol MED
Tabriklaymiz Jasurni mavsum davomida ajoyib o'ynadi, uni termada o'ynata olmayabdi ....
+4   
28 ноя 17:12:16
Real Madrid
Жасур термада уйнамаса хам клубида Зур уйнаса булди еврога кетса ундан яхши братишка
+3   
28 ноя 17:57:42
ArsenalBunyodkor
Togrisi bizani pro ligani saviyasikan bulani ligasi bitta yaxshi narsasi bulada HD kamerala borakan bizada hali ham 1990 yiligi kamerala
+2   
28 ноя 18:07:13
Азамат Одилов
Чемпионата билан табриклайман,бунданда яхши лигаларда уйнаш насиб этсин.Амин!
+1   
28 ноя 18:56:49
piramida
Jasur chempionlik bilan tabriklayman! Yevropani yaxshiroq jamoasiga o'tishing uchun nafaqat klubda balki terma jamoada ham o'zingni ko'rsatishing kerak. Bosh murabbiyga bu borada insof tilab qolaman. Maksim Shatskix shuning uchun ham tj da oynash uchun kelardi. Agar bu faktor bolmaganda menimcha kelmasdi
+1   
28 ноя 17:55:35
Paxtakor........uz
Bateda durang
   
28 ноя 19:56:32
Ойбек Нурматов
Oqibat yõqolmasin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Saralashida õynidi
ВОЙ воо. ...РАХМАТ ЖАВОБЛАР УЧУН ЕТАРЛИЧА БУЛДИ
ТАШАККУР ЭНДИ ЁЗМАСАНГИЗ ХАМ БУЛАВЕРАДИ, ТУШУНДИМ
   
28 ноя 19:46:49
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi


   
28 ноя 19:46:03
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi


   
28 ноя 19:44:49
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi
   
28 ноя 19:44:49
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi
   
28 ноя 19:44:49
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi
   
28 ноя 19:44:48
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi
   
28 ноя 19:44:48
Oqibat yõqolmasin
Ойбек Нурматов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
УРТОКЛАР, энди бу дегани Лига Чемпионда уйнайди деганими
Saralashida õynidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика