“Шахтёр” ҳимоячиси “Реал” назарига тушди

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2020, 20:20
Бу ҳақда Don Balon хабар бермоқда.

Мадридликлар “Шахтёр” фулбеки Додо билан қизиқмоқда ва у билан музокаралар ўтказишга тайёр. “Реал” бразилиялик футболчини 2021 йил ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Трансфер эса 18 млн еврога амалга ошиши кутилмоқда. 21 ёшли ҳимоячи жорий мавсум донецкликлар сафида 10 ўйинда қатнашиб, 1 ассист қайд этди.

У сентябрда “Шахтёр” билан келишувини 2025 йилга қадар узайтирган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Don Balon