"Шахсий фаолиятимдан ҳам олдин "Насаф"га ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман" - Шерзод Насруллаев

Administrator
28 янв 2023, 00:14
"Насаф" жамоаси ОЧЛ 1/8 финалида 19 февраль куни Қатарда Саудия Арабистонинг "Ал Шабаб" жамоасига қарши майдонга чиқади.

Мазкур учрашувга пухта тайёргарлик кўриш учун "аждарлар" айни дамда Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турибди. Мазкур йиғин ва "Ал Шабаб" ҳақида "Насаф" футболчиси Шерзод Насруллаев тўхталиб ўтди. 

"Туркияга жамоалар яхши шароитларда шуғулланиш, кўпроқ ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун келмоқда. Қаршида асосан футзалга мослашган залда машғулот олиб бордик. Шу томони бироз қийинчилик туғдирди. Бор мақсад шу, тамом. Биласиз ўзимизда об-ҳаво сабаб табиий майдонларда шуғуллана олмайсиз. 

Тайёргарлик жиддий олиб боряпмиз. Бор эътиборимиз "Ал Шабаб" билан ўйинга қаратилган. Имкон қадар тезроқ спорт формамизни кўтариб олишимиз керак.   

Шахсий фаолиятимга келсак, яна ўсишим лозим. Бугунги кунда "Насаф"га барча мусобақаларда ғолиб чиқишига ёрдам бериш ҳақида ўйлаяпман",- дейди Шерзод Насруллаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia