UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  1 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  57 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди"

“Металлург” – “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Тошкент вилояти жамоалари дербиси ҳар қачонгидек бу сафар ҳам қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтиб, мухлисларга манзур бўлди. Ғузордаги мағлубиятдан кейин футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий ҳолатини тиклаш борасида мураббийларимиз жиддий бош қотиришди. Ўйинга тайёргарликдан кўнгил тўлганди. Бироқ учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юбориб, таъқибчига айланиб қолишимизни кутмагандик. Футболчиларимиз тайм ўрталарига келганда ўз ўйинларини намойиш эта бошлашди. Биринчи таймда биз натижадан қониқдик. Иккинчи таймда эса ўйинимиздан.

Бугун ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган Зоҳид Абдуллаев ёшларга ўрнак бўлди, деб айта оламан. Бежизга миллий терма жамоамиз мураббийлари назарига тушмаганлигини исботлади ва жуда муҳим голларга муаллифлик қилди. Бу ўйинда очко бизга ҳам, олмалиқликларга ҳам жуда зарур эди. Бизга уйимизда деворларимиз – мухлисларимизнинг қўллаб қувватлаши ёрдам берди ва мақсадимизга эришдик, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика