Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади

Tolibjon Qosimov
15 сен 2017, 10:19
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 17 сентябрь куни Туркманистонга ташриф буюради.


Давлатимиз раҳбари Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида Президентимиз қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: president.uz