UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  1 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  87 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1

Шавкат Мирзиёев ОФК раҳбарини қабул қилди Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ОФК раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ОФК ўртасидаги самарали шериклик мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилгани ва изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон 1994 йилдан буён конфедерация аъзоси ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу ташкилот билан биргаликда футболни ривожлантириш, жумладан, ҳудудларда замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ва мавжудини реконструкция қилиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, аёллар футболини тараққий эттириш, муҳим халқаро мусобақаларни ўтказиш, техник кўмак бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган кўплаб тадбир ва дастурлар амалга оширилмоқда.



Учрашувда Осиё футбол конфедерацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ташкил этиш учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Конфедерация Ўзбекистонда халқаро даражадаги футбол инфратузилмасини яратиш, услубий таъминот, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, юқори малакали мутахассислар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлашда кўмагини давом эттириши муҳим экани таъкидланди.


ОФК президенти давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда оммавий спортни тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган сиёсатни, жумладан, футбол ривожи қўллаб-қувватланаётганини юксак баҳолади.

Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришда қатъий экани ҳамда амалий ҳамкорликка қаратилган янги дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика