Шавкат Абдуҳоджаев: "Про-лигада осон ўйинлар бўлмайди"
15 мар 2023 21:44
Янгиликлар
Шавкат Абдуҳоджаев: "Про-лигада осон ўйинлар бўлмайди"
Про-лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шавкат Абдуҳоджаев ўз фикрларини билдириб ўтди.
" - Про-лига янги мавсуми старти билан барча футбол мухлисларини табриклайман. Бу чемпионатда ҳам осон ўйинлар бўлмайди. Биринчи бўлимда 3 та тўп фарқи билан ғалаба эришаётгандик. Йигитлар ғалабани муддатидан олдин ҳис қилиб ўйин тамом бўлди деб ўйлашди шекилли. Футбол 90 дақиқа давом этади. "Шўртан" жамоасида яхши футболчилар йиғилибди. Жамоа кучли клублар билан бемалол ўйнай олади.
Мақсадимиз - Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. "Шўртан" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.
Ўз олдига Суперлига йўлланмасини мақсад қилган жамоа ҳар бир ўйинда охиригача курашиши керак. Бўшашиш оқибатида қандай натижа юзага келишини бугунги ўйин кўрсатиб берди" - дейди "Қўқон-1912" мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар