UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  2 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  5 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  10 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  2

Шарофетдинов энди Малайзияда ўйнайди Янгиликлар

Шарофетдинов энди Малайзияда ўйнайди

Ўтган ҳафта “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Дилшод Шарофетдинов Малайзиянинг “Симе Дарби” клуби билан шартнома имзолади.
Аниқроғи, ҳар икки жамоа ўртасидаги келишувга кўра, ярим ҳимоячи энди икки йилни Малайзия суперлигасининг дебютанти сафида ўтказади. Унинг фаолияти, янги жамоаси ва Малайзияда тўп тепган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида эътиборли маълумотларни тақдим этамиз.

Шарофетдинов шу пайтгача олий лигада “Динамо”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” клублари сафида тўп тепганди. 28 ёшли футболчи фаолиятини “Динамо”да бошлаган ва 5 мавсум давомида ўйнаган. Кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтиб, орада 2010 йилнинг бир даврасини Наманганда ўтказганди. Олий лигада жами 192 учрашувда 25 гол муаллифи бўлган. Осиё Чемпионлар лигасида 14 беллашувда 3 гол соҳибига айланган. “Пахтакор” билан 2 бор Ўзбекистон Кубоги ва бир марта олий лигада зафар қучган. Бу йилги мавсумда рақиб дарвозаларини 6 бор ишғол қилишга эришди. Таянч ярим ҳимоячиси учун бу жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Эндиликда тажрибали Шарофетдинов фаолиятини Малайзияда давом эттиради. У ўтган мавсумда премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллаб, суперлига йўлланмасини қўлга киритган “Симе Дарби” клуби шарафини ҳимоя қилади.

Дилшод ШАРОФЕТДИНОВ
Туғилган санаси:
15.10.1985
Туғилган жойи: Самарқанд
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 2004–2008 “Динамо” 91 (15), 2009-2013 “Пахтакор” 130 (16), 2010 “Навбаҳор” 12 (2).

Шу ўринда унинг янги жамоаси ҳақида тўхталиб ўтсак. Куала Лумпурга яқин жойдаги Симе Дарби ҳудудида жойлашган футбол клуби 2010 йилнинг 22 январида ташкил этилган. Иштирокини ҳаваскорлар лигасида бошлаган жамоа 3 йилда суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. Уй стадиони “Мажлис Пербандаран Селаянг” бўлиб, 10 минг мухлисга мўлжалланган. Жамоа бош мураббийи маҳаллий мутахассис Исмоил Закария саналади. 2012 йил жамоа Малайзия ФА Кубогида финалгача етиб борган. Ўтган мавсумда Малайзия Кубогида чорак финалга чиққан. Барибир премьер-лигада қўлга киритилган иккинчи ўрин “Симе Дарби” учун алоҳида ўрин тутиши аниқ. Чунки бу жамоа 2014 йилни суперлигада бошлайди. Ҳозиргача клуб икки нафар ганалик футболчи билан шартнома имзолашга улгурди. Шарофетдинов ҳам ижара асосида икки йилни “Симе Дарби”да ўтказади.

Малайзия суперлигаси январь ойида бошланиб, июнь ойи охирларида якунига етади. Шундан кейин жамоалар Малайзия Кубогида гуруҳ баҳслари тизимида курашларга киришишади. Бундан ташқари, Малайзия ФА Кубоги учун ҳам алоҳида мусобақа ташкил этилади. Суперлигада бир мавсумда жамоалар 22тадан ўйинда майдонга тушадилар. Кубок беллашувлари эса ўйин амалиёти кўпайишига олиб келади. Амалдаги мамлакат чемпиони Сингапурнинг “Лионс” клуби ҳисобланади. Бу жамоа Малайзия чемпионатига таклиф қилинган. Аслида бошқа давлат жамоаси бўлгани сабабли халқаро турнирларда қатнаша олмайди. Шу сабабли ОФК Кубогида барибир кейинги ўринни эгаллаган клублар иштирок этишади. 2014 йилги мавсумда суперлигада қуйидаги жамоалар қатнашади:

Лионс XII
Селангор
Жоҳор Дарул
Келантан
Паханг
Армед Форсес
Селангор ПКНС
Перак
Теренггану
Теренггану Т
Саравак
Симе Дарби

Суперлига 2004 йилда ташкил этилган. Ҳозирча унда 12 жамоа иштирок этиб келяпти. “Астро”, РТМ ва “СтарХуб” телеканаллари учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олишган. Гарчи, ҳозирча мухлислар сонининг кўплиги ва чемпионатнинг қизиқарлилиги бўйича мақтана олишмаса-да, маркетинг борасида Малайзияда анча ишлар амалга оширилганини кўриш мумкин. Шунингдек, кубок баҳслари финалини одатда 80 минг мухлис стадиондан кузатади. Жамоаларнинг инфратузилмаси ва майдонлар ҳолати ҳам анча яхши ҳолатда.

Шарофетдинов Малайзия чемпионатида тўп тепадиган 9-ўзбекистонлик футболчига айланади. Унгача Азамат Абдураимов (“Паханг”), Игорь Шквирин (“Паханг”), Мустафо Билолов (“Перак”), Шуҳрат Холмирзаев (“Перак”), Рустам Абдуллаев (“Перлис”), Виктор Макаров (“Куала Лумпур”), Қудрат Мадаминов (“Теренггану”) ва Александр Кожуховлар (“Теренггану”) ушбу юртда тўп тепишган. Абдураимов ва Шквирин Малайзия чемпионлигини қўлга киритганлар. Билолов ва Холмирзаев ўйнаган “Перак” эса 1994 йил Малайзияда келишилган ўйинларни ташкил қилишда айбланиб, жазога тортилган. Бундай ҳодиса Малайзия футболида икки йил аввал ҳам содир бўлганди. Бу давлатда келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда.

Кожухов тақдири ҳақида ўтган йили қисқача ёзиб ўтгандик. Жиззахнинг “Соҳибкор” ва “Сўғдиёна”, Тошкентнинг “Умид”, МҲСК ва “Пахтакор”, Россиянинг “Звезда” ва “Торпедо” Миасс клублари шарафини ҳимоя қилган Кожухов фаолиятини давом эттириш мақсадида “Теренггану” клуби билан шартнома имзолайди. Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир баҳсда ҳаракат қилган футболчи Малайзияда ўз жонига қасд қилган. Ўшанда у ўзини 13-қаватдан ташлаб юборганди. Бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Малайзияда Абдураимов ва Шквирин ўзларидан яхши ном қолдириб, клублари таркибида етакчилар ролини бажариб беришган. Умид қиламизки, Шарофетдинов ҳам “Симе Дарби” билан муваффақиятларга эришади.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика