UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  5 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  3 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  9 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  54

Хитой. Одил Аҳмедов супер гол урган ва голли пас берган баҳсда "Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди Янгиликлар

Хитой. Одил Аҳмедов супер гол урган ва голли пас берган баҳсда "Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди

Тез орада Хитой Суперлигаси 8-тур доирасидаги "Шанхай СИПГ" - "Тяньцзинь Тэда" ўйини бошланади.

Шанхай Ист Эйша

Одил Ахмедов - 29', Халк - 45', Марко Арнаутович - 72', Оскар - 82'

Суперлига . 8-тур

31/08/2020, 17:00

1
:
4
Тугади

Тяньцзинь Тэда

Жао Хонглуе - 90'

Стадион: Suzhou Sports Center, 0 томошабин

Бош ҳакам: Long Zhang

45'
90'
29'  Одил Ахмедов
29'  Оскар
45'  Халк
62'  Одил Ахмедов (Chuangyi Lin)
62'  Rui Yu (Guan He)
62'  Халк (Ricardo Lopes)
72'  Марко Арнаутович
72'  Оскар
73'  Wenjun Lyu (Binbin Chen)
82'  Оскар
83'  Марко Арнаутович (Boyan Jia)
86'  Оскар
15'  Джонатан (Ксяо Жи)
39'  Yang Liu
41'  Ruofan Liu (Weijun Xie)
45'  Франк Ачеампонг
46'  Юфенг Бай (Танг Вангсонг)
75'  Yingjie Zhao (Shiwei Che)
75'  Рон Хао (Хуэй Жиакан)
90'  Жао Хонглуе


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов учрашувни асосий таркибда бошлади. У 29-дақиқада ажойиб зарба билан ҳисобни очди. Иккинчи голга эса ассистентлик қилди.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Гол, 4:1. Меҳмонлар ниҳоят "Шанхай СИПГ" дарвозасини ишғол қилишди.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

82. ГОООЛ! Оскар ўнгга тепди, дарвозабон чапга отилди. 4:0!

80. ПЕНАЛЬТИ! Оскар, Лопес ва Арнаутовичнинг комбинацион ҳужумидан сўнг тўп Бастианснинг қўлига тегди. Тўп қаршисида Оскар.

72. ГОООЛ! Арнаутович ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 

70. Захирадан ўйинга қўшилган Лопес яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. У тўпга ўзи истаганидек зарба беришни уддасидан чиқмади.

64. ГОЛ! Меҳмонлар ҳисобни қисқартиришди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд байроғини кўтарди.

62. Ўзгариш: Халк ўрнига Рикардо Лопес майдонга тушди. Одил Аҳмедов ҳам майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Лин Чуани эгаллади.

59. Иккинчи бўлим бошланганидан бери меҳмонлар анча фаол бўлиб қолишган. Улар "Шанхай СИПГ" жарима майдончаси атрофида тўпни бир-бирларига узатиб, рақиб ҳимоя чизиғининг тирқишини излашмоқда.

55. "Шанхай СИПГ" жарима майдончаси ичида меҳмон жамоа футболчиси ётибди. Вазиятга ВАР аралашмоқда. Қоида бузилган бўлса пенальти қўйилиши мумкин.

53. Зарбааа! Биринчи бўлимда пенальтидан гол ура олмаган Ачемпонг яқин масофадан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо "Шанхай СИПГ" посбони ишончли ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+5. Ачемпонг пенальтини Бруну Фернандеш услубида тепишга ҳаракат қилди, аммо посбон тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

45+3. Бош ҳакам "Шанхай СИПГ" дарвозаси томон пенальти белгилади.

45. ГОЛ! Бу сафар Халк рақиб дарвозасини ишғол қилди. Пасни Одил Аҳмедов берди. Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтарди. ВАРга мурожаат қилинмоқда. Гол ҳисобга олиниши керак, чунки такрорий вазиятда ҳаммаси қоида бўйича эканлиги кўринди. ҲАКАМ ГОЛНИ ҲИСОБГА ОЛДИ!

39. Арнаутович рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқди ва қийинчиликсиз гол урди. Бироқ ён ҳакам вазият тугашини кутди ва шундан сўнг офсайд байроқчасини кўтарди. Ҳамма ВАРни кутмоқда. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ, ОФСАЙД!

29. СУПЕР-МУПЕР ГОООЛ! ОДИЛ АҲМЕДОВ БУРЧАКДАН УЗАТИЛГАН ТЎПНИ ТЎХТАТМАЙ ОЁҒИ БИЛАН ДАРВОЗАҒА ЙЎЛЛАДИ ВА УНИ ИШҒОЛ ҚИЛДИ! ГОЛни БУ ЕРДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН: ТЕЛЕГРАМ

24. Меҳмон жамоа ҳужумчиси икки ҳимоячининг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб, катта тезликда дарвоза томон интилди, бироқ "Шанхай СИПГ" футболчиси унга етиб олди ва ҳужумни тўхтатди.

19. ЗАРБААА... ОДИЛ АҲМЕДОООВ! Аҳмедов Халкнинг узатмасидан сўнг дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

17. Мезбонлар гол ураваермагач меҳмонлар буни уддалашга ҳаракат қилиб кўришди. Аммо берилган 2та зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.

14. "Тяньцзинь Тэда" ҳужумчиси Жонатан жароҳат олди. У ўзгариш сўраяпти.

10. "Шанай СИПГ" гол уришга жуда яқин келмоқда, аммо дарвозани ишғол этадиган аниқ зарба берилмаяпти.

8. Марко яна бир вазиятдан фойдалан олмади. Доимгидек! 

6. Зарбааа! Арнаутович яқин масофадан дарвозани нишонга ола билмади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди.

3. Одил Аҳмедов рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага зарба берди. Бироз ноаниқ.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов асосий таркибда. Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади.

"Шанхай СИПГ": Янь Цзюньлин - Фу Хуань, Юй Жуй, Вэй Чжэнь, Ван Шэньчао - Арнаутович, Оскар, Люй Вэньцзюнь, Аҳмедов, Ян Шиюань - Халк.

Захира: Хэ Гуань, Лэй Вэньцзе, Юй Хай, Чжан Вэй, Ши Кэ, Чэнь Биньбинь, Рикардо Лопес, Цай Хуэйкан, Линь Чуанъи, Цзя Боянь, Чэнь Вэй, Ли Шэнлун.

"Тяньцзинь Тэда": Тэн Шанкунь - Чжао Хунлюэ, Бай Юэфэн, Чжэн Кайму, Жун Хао - Лю Ян, Лю Жофань, Бастианс, Чжао Инцзе, Ачимпонг - Джонатан.

Захира: Чэ Шивэй, Хуэй Цзякан, Цю Тяньи, Го Хао, Су Юаньцзе, Haoran, Сяо Чжи, Сун Юэ, Се Вэйцзюнь, Тань Вансун, Пяо Таоюй, Цянь Юймяо.


ХИТОЙ СУПЕРЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика