UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  5 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  5 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  5 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  6 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  2 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   9 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  13

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади Янгиликлар

"Шанхай СИПГ" охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмади

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб бораётган "Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг охирги тўрт учрашувида ғалаба қозона олмади.

Португалиялик мураббий Андрей Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа охирги марта 15 июль куни сафарда "Янбиан" клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Шанхай СИПГ" тўртта ўйинда майдонга тушиб, уч бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлуб бўлди.

Жамоа аввалига ўз майдонида турнир жадвали пешқадами "Гуангжу Эвергранд" билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Агар ўйиннинг 85-дақиқасида Ву Лей гол урмаганида "Шанхай СИПГ" 22 июль куни ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди, чунки меҳмонлар 2:1 ҳисобида олдинда боришаётганди. 

Кейинги турни сафарда "Шандонг Луненг"га қарши ўтказган шанхайликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аввалига "Шанхай СИПГ" ҳисобни очди. 23-дақиқада Одил Аҳмедовнинг тўп узатиши натижасида тўпурар футболчи Ву Лей гол урди. Лекин кейинчалик 69 ва 87-дақиқаларда майдон эгалари икки бор гол уриб ғалабага эришишди. 

Бу ўйиндан кейин "Шанхай СИПГ" орада Кубокнинг жавоб баҳсини ўтказди. Ўз майдонида "Тианжин Куанжиан"ни қабул қилган жамоа биринчи ўйиндаги 0:3 мағлубият аламини олиб, жавоб беллашувида 4:0 ҳисобида зафар қучди. Орадан уч кун ўтиб мазкур клублар бу сафар чемпионат ўйинида тўқнаш келишди ва бунда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Ва ниҳоят, кечаги учрашувда "Хебей" меҳмони бўлган Виллаш-Боаш шогирдлари яна дуранг қайд этишди - 2:2. Бунда ҳам "Шанхай СИПГ" ютқазаётганди, аммо 90-дақиқада киритилган гол Аҳмедов жамоадошларини мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Турнир жадвалига назар ташлайдиган бўлсак, "Гуангжу Эвергранд" 21 ўйиндан 47 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Шанхай СИПГ" ҳам 21 учрашувда майдонга тушган ва 42 очко жамғарган. Учинчи ўринни эса "Тианжин Куанжиан" 37 очко билан эгаллаб турибди. 

Футболчимиз Одил Аҳмедов клуби натижалари бизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шу боис умид қиламизки, "Шанхай СИПГ" тез орада "дуранглар эпидемияси"дан чиқиб кетади ва кейинги ўйинлардан ғалаба қозона бошлайди. Қуйида Одил Аҳмедов жамоасининг сентябргача бўлган ўйинлар тақвимини келтириб ўтамиз. 

13 август. Хитой чемпионати 

"Шанхай СИПГ" - "Чонгкинг Лифанг"

16 август. Хитой Кубоги

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

19 август. Хитой чемпионати 

"Гижу Хенгфенг" - "Шанхай СИПГ"

22 август. Осиё чемпионлар лигаси 

"Шанхай СИПГ" - "Гуангжу Эвергранд"

Х.Холиқов


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика