UZ

Сўнгги янгиликлар

"Шальке"га янги бош мураббий тайинланади – ушбу мавсумда 5-марта! Янгиликлар

"Шальке"га янги бош мураббий тайинланади – ушбу мавсумда 5-марта!

"Шальке"нинг янги бош мураббийи номи маълум бўлди. Бу – илгари "Дармштадт"ни бошқарган Димитриос Граммозис.

Мутахассис клуб билан шартнома борасида келишиб олди ва уни имзолагандан сўнг дарҳол иш бошлайди.

Грециялик ушбу мавсум клубнинг бешинчи мураббийи бўлади. Яқинда Кристиан Гросс бу лавозимдан бўшатилди. Ундан олдин эса Дэвид Вагнер, Мануэль Баум ва Хуб Стевенс ишлаганди.

Эслатиб ўтамиз, "Шальке" Германия Бундеслигасининг 2020/2021 йилги мавсумида 23 учрашувдан сўнг атиги 9 очко тўплаган ҳолда жадвалнинг сўнгги поғонасида бормоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика