“Шальке” 4 йиллик танаффусдан сўнг ЕЧЛда ўйнайди

6 май 2018, 09:01
“Шальке” клуби Германия Бундеслигасининг навбатдаги турида “Аугсбург” жамоасини мағлуб (2:1) этди.

Чемпионат якунланишига бир тур қолган бир пайтда Гельзенкирхен жамоаси турнир жадвалида ўзи учун иккинчи ўринни нақд қилди. “Шальке” энг яқин таъқибчиси Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 5 очкога ўзиб кетди. Бу билан “Шальке” ўзи учун келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этишни нақд қилди. 

Жамоа тўрт йиллик танаффусдан сўнг қитъанинг бош турнирида иштирок этади. Гельзенкирхенликлар сўнгги бор мавсум-2014/15да ЕЧЛнинг 1/8 финалига қадар етиб боришган ва “Реал”га имкониятни бой (0:2, 4:3) беришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›