Шакер Зуаги: "Ўзбекистонда "Бунёдкор"дан бошқа жамоада ўйнамайман"
18 июл 2016 14:46
Янгиликлар
Шакер Зуаги: "Ўзбекистонда "Бунёдкор"дан бошқа жамоада ўйнамайман"
Тунислик ярим ҳимоячи Шакер Зуагидан келажаги хусусида сўрадик.
"Менда жароҳат бор эди. Шу боис жамоа билан бирга шуғулланмаётгандим. Тиззамдан олган жароҳатимни европада даволатиб келдим. "Бунёдкор"да қоламанми? Ҳозирча ҳа. Айни пайтда ҳуқуқий жиҳатдан "қалдирғочлар"га тегишлиман. Лекин ҳар нарса бўлиши мумкин. Шуни аниқ айтишим мумкинки, ҳозирча "Бунёдкор"дан кетганим йўқ. Ўзбекистон жамоаларидан таклифлар? Ўзбекистонда "Бунёдкор"дан бошқа жамоада ўйнамайман. Шу боис олий лиганинг бошқа жамоаларидан тушадиган ёки тушиши мумкин бўлган таклифлар мени қизиқтирмайди. Бошқа чемпионат вакилларидан қизиқиш бўлаётгани рост. Аммо ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Тез орада келажагим борасида барча масалага ойдинлик киритилади", - деди Шакер Зуаги.
Фикрлар